Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан фуқаролар кетма-кет 5 кун дам олади. ССВ матбуот хизмати ушбу саналарда тиббиёт муассасалари қай тартибда ишлаши тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилган.
27–31 май кунлари:
Шунингдек, байрам ва дам олиш кунлари:
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг 14 та ҳудудий филиали, 167 та станция, 63 та подстанция ва 1 436 таянч пунктида 2 860 дан зиёд тиббий ёрдам бригадаси одатий иш фаолиятини давом эттиради.
Мамлакатдаги барча туғуруқ ва болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Шунингдек, 27 май куни Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларда тез тиббий ёрдам бригадаларининг навбатчилиги йўлга қўйилади.