Байрам кунлари — 5, 6, 7 ва 8 июнь кунлари — Самарқанд ва Тошкент ўртасида Афросиёб тезюрар поездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
📍 Ҳаракат жадвали:
▫️ Самарқанд → Тошкент — жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да
▫️ Тошкент → Самарқанд — жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да
🎟 Чипталарни қуйидагилар орқали харид қилиш мумкин:
🔹 eticket.railways.uz
🔹 Uzrailways Ticket мобил иловаси
🔹 Темир йўл кассалари