Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қурбон ҳайити муносабати билан метро вақтинча бепул бўлади

Қурбон ҳайити муносабати билан метро вақтинча бепул бўлади

2025-йил 6-июн — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида қуйидагича тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади:

🔹7-июн — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
🔹8-июн — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Киритилди: 12:57 05.06.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!