Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қўқон шаҳрида Кореянинг илғор қурилиш технологиялари асосида “Hanshin Park City” шаҳарчаси барпо этишга киришилмоқда

Қўқон шаҳрида Кореянинг илғор қурилиш технологиялари асосида “Hanshin Park City” шаҳарчаси барпо этишга киришилмоқда

Қўқон шаҳрида Кореянинг илғор қурилиш технологиялари асосида “Hanshin Park City” шаҳарчаси барпо этишга киришилмоқда

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” раҳбари Чой Мун Кю бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида Сежонг шаҳрида бўлиб, “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси томонидан қурилаётган ҳамда қуриб фойдаланишга топширилган турар-жой мажмуалари билан танишганди. Шунингдек, Сеулдаги “Hanshin Engineering & Construction” компанияси марказий офисида бўлиб, Қўқон шаҳрида “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш бўйича қиймати 250 миллион долларлик инвестицион келишув имзоланганди.

(https://t.me/fvhokimligi/10086)Бугунги ташкил этилган учрашувда ушбу келишувларга асосан, Қўқон шаҳрида “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш ишларини яқин кунларда бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Келишувга кўра, Корея компанияси Қўқон шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли 5122 хонадондан иборат 127 та кўп қаватли турар-жой биноси, таунхауслар, марказий парк, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа зарур ижтимоий объектлардан иборат “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этади. Турар-жойларнинг подвал қисмида 5000 дан зиёд автомобиллар учун ерости автотураргоҳлари ўрин олади.

Киритилди: 11:39 24.05.2022. Ўқилди: 2297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!