Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қулоғимдан суюқлик оқади. Бунинг сабаби нима?

Қулоғимдан суюқлик оқади. Бунинг сабаби нима?

Қулоқдан ажраладиган ажралмалар турлича бўлиб, сув, қон, йирингли ва юмшоқ кўринишда бўлади. Касалликнинг қўшимча белгилари ҳам шунга кўра турлича: қулоқ оғриғи, эшитишнинг пасайиши, ҳарорат кўтарилиши ва бош оғриғи кузатилади.

Чўмилганда қулоқда сувнинг йиғилиши қулоқдан сув келишига сабаб бўлиб, одатда суюқлик чиқиши билан шикоятлар тўхтайди. Агар ўрта ёки ташқи қулоқда йирингли жараёнлар бўлса, қулоқдан йирингли суюқлик ажралиши кузатилади. Ушбу ҳолатда суюқлик ажралгандан кейин ҳам енгиллик кузатилмайди. Аксинча касалликнинг янада авж олиши ва шикоятларнинг кўпайиши кузатилади.

Ушбу ҳолатни уй шароитида кўр-кўрона даволаш тавсия этилмайди. Бу қулоқ касалликларининг янада зўрайишига ва асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Касалликни даволаш учун ЛОР шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Киритилди: 21:04 18.01.2022. Ўқилди: 5824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!