Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қудуқ қазиш учун лицензия талаб қилинади — янги қонун қабул қилинди

Қудуқ қазиш учун лицензия талаб қилинади — янги қонун қабул қилинди

Сенатнинг ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Таъкидланишича, ерости сувларини ерларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун олиш кескин ўсганлиги, шунингдек қудуқларни рухсатсиз бурғилаш ва сувлардан назоратсиз, ҳисобга олмасдан фойдаланиш ҳоллари давом этаётганлиги сабабли ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш зарурати пайдо бўлган.

Шу сабабли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ерости сувларига қудуқни бурғилаш учун рухсатнома бериш ўрнига ерости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартибини жорий этиш белгиланмоқда. Жумладан, Солиқ кодексига ерости сувларидан фойдаланувчилар томонидан сувни ҳисобга олиш воситаларисиз сув олинганида солиқ тўловини белгиланган ставканинг беш баробар миқдорида ундириш назарда тутилмоқда.

Киритилди: 18:06 01.05.2025. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!