2024 йилнинг декабрь ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган. У чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.
ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. “Сапа” хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.
"Пул учун судга бормадим. Бу принципиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди", — деди Кенжебек Исмоилов
Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.