Қўшма Штатлар давлат харажатларини қисқартирмаса, жар ёқасига келиши мумкин.
Бу ҳақда DOGE (АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти) бошқарувчиси Илон Маск Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Агар буни қилмасак, биз ҳалок бўламиз. Агар бу муваффақиятга эришмаса, Америка жар ёқасига келиб қолади. Шунинг учун биз шундай қиляпмиз", - деди у.