Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳликка чақирамиз! - Ташқи меҳнат миграция агаентлиги

Қозоғистонга ишлаш учун бораётган фуқароларни огоҳликка чақирамиз! - Ташқи меҳнат миграция агаентлиги

Сўнгги вақтларда ишлаш учун Қозоғистонга борган ёки ушбу давлатда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва паспортни нотаниш инсонларга бермаслик сўралади.

Эслатиб ўтамиз, ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномасини олиш учун фуқаро шахсан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН)га мурожаат этиши зарур.

☎️Шунингдек, ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш сўралади:

🇺🇿Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17)

🇰🇿Қозоғистон Бош прокуратураси: 115;

🇰🇿Қозоғистон полицияси: 102.

Киритилди: 23:40 23.04.2024. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!