Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган  вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди

2025-йил 7-апрел куни вояга етмаган бола оила аъзоларига моддий кўмак кўрсатиш мақсадида ўқишни ташлаб, амакиси ҳамроҳлигида Қозоғистон Республикасига жўнаб кетган.

Бироқ, 2025-йил 2-май куни Қозоғистон Республикасида ушбу вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ота-она қарамоғисиз қолган ҳолатда аниқланиб, махсус ижтимоий хизматлар муассасасига жойлаштирилган. Гарчи бола Қозоғистонга ишончнома асосида олиб ўтилган бўлса-да, мамлакат амалдаги қонунчилигига мувофиқ, бундай муассасалардан вояга етмаган шахсни фақат унинг ота-онаси олиб чиқиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида бола 2025-йил 20-май куни Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда ушбу вояга етмаган бола қонуний вакили — онасига топширилди. Кейинги босқичда эса унинг яшаш ҳудуди бўйича реабилитация чоралари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда давом эттирилади.

Маълумот учун: жорий йил бошидан буён Қозоғистондан жами 12 нафар ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Ҳозирда яна 5 нафар бола давлат ёрдами асосида қайтарилишини кутмоқда.

Киритилди: 15:04 21.05.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!