Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди

Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси республика референдумида овоз беришнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Евроосиё интеграцияси институтининг экзитпол натижаларига кўра, янги Конституцияни қабул қилиш учун 86,7 фоиз овоз берилган. “Социс-А” институти сўровида бу кўрсаткич 87,4 фоизни ташкил этмоқда. Ижтимоий сиёсат институтининг экзитпол натижалари эса респондентларнинг 88,6 фоизи янги Конституцияни қўллаб-қувватлаганини кўрсатган.

"Мен кўплаб мамлакатларнинг Конституциялари билан танишдим ва ишонч билан айта оламанки, асосий қонунимиз энг илғорлари қаторида туради", — деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Киритилди: Бугун 12:34. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!