Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда ўқувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Қозоғистонда ўқувчи қизни зўрлаган ўзбекистонлик эркак умрбод қамоққа ҳукм қилинди


Судланувчи айбини тан олмаган бўлса-да, далиллар айбловни тўлиқ тасдиқлади.

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ўзбекистонлик 35 ёшли фуқаро вояга етмаган қизни мунтазам равишда жинсий зўрлашда айбдор деб топилди. Жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суд унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Суд материалларига кўра, айбланувчи 2024 йилнинг ўрталарида қурилиш ишлари учун Қозоғистонга келган. Шу йилнинг март ойида у қўшни хонадонда яшовчи 14 ёшли қизнинг ночор аҳволидан фойдаланиб, бир неча бор унинг иродасига қарши жинсий алоқада бўлган. Натижада жабрланувчи ҳомиладор бўлган.

Ҳолат фақат тиббиёт муассасасида қизнинг ҳомиладорлиги аниқлангач ошкор бўлган. Суд жараёнида прокурор айбланувчига умрбод қамоқ жазосини талаб қилди. Иш ҳужжатлари ва далиллар асосида эркакнинг айби тўлиқ исботланган.

Суд ҳукми 25 август куни эълон қилинди. Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган бўлиб, айбланувчининг аппеляция шикояти бериш-бермаслиги номаълум.

Киритилди: 16:28 04.09.2025. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!