Олмаота прокуратураси Олмаота ўликхонасида некрофилияда гумон қилинаётган шахсга нисбатан тергов жараёнининг боришига изоҳ берди.
Унга кўра, 24 апрель куни ҳалок бўлганларнинг жасадлари бузилганлиги бўйича терговга қадар текширув бошланган. Бироқ ҳозирда «Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 45-моддаси 7-қисми 4-банди бўйича дастлабки тергов муддатларини тўхтатиш тўғрисида» қарор қабул қилинган.
Аввалроқ, 2024 йилнинг апрель ойида полиция ўликхонада жасадларни зўрлашда гумонланувчини қўлга олган эди. Қозоғистон Адлия вазирлиги гумонланувчининг Суд экспертиза маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан меҳнат муносабатлари йўқлигини маълум қилди. У хусусий хавфсизлик компаниясида ишлаган.
Бироқ, кейинчалик ушбу компания директори гумонланувчи уларнинг ходимларида эмаслигини, балки тунги сменада қўриқчини алмаштираётганини айтди. Компания директорининг сўзларига кўра, қўриқчилар ўликхона биносининг ички қисмига кириш имконига эга бўлмаган.