Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда қор бўрони туфайли катта йўлда 40га яқин автомобиль тўқнашиб кетди

Қозоғистонда қор бўрони туфайли катта йўлда 40га яқин автомобиль тўқнашиб кетди

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятидаги автомобиль йўлида қор бўрони ва кўришнинг ёмонлашуви туфайли 40 га яқин автомобиль тўқнашуви содир бўлди.

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

"Бугун Оқмўла вилоятида, Биржон Сал туманидаги Кўғам ва Қоратол қишлоқлари ўртасидаги йўл участкасида об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (бўрон, кўриш имконияти чекланган) натижасида тўқнашув содир бўлди" - дейилади ҳисоботда.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Воқеа жойида полиция ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. Автомобиллар эвакуация қилиниб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Қайд этилишича, аввалроқ фавқулодда вазиятлар хизмати фуқароларни ҳудудда об-ҳаво ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Киритилди: 17:40 03.01.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!