Бугун 9 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда қадимги сарматларнинг хазиналари топилди

Қозоғистонда қадимги сарматларнинг хазиналари топилди

Қозоғистоннинг Каспий денгизи бўйида жойлашган Атырау вилоятидаги сармат даври қабристонларида олиб борилган қазишмалар натижасида асрлар давомида сақланиб келган қадимий артефактлар топилди.

Атырау вилояти маъмуриятининг хабарига кўра, вилоятдаги "Қорабау-2" қўрғонида сўнгги икки йил мобайнида археологик қазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жойда тўққизта қабр очилган бўлиб, уларнинг еттитасидан милоддан аввалги VI асрдан милодий IV асргача минтақада яшаган кўчманчи отлиқ халқ - сарматларнинг артефактлари топилган. Топилмалар орасида заргарлик буюмлари, қуроллар, сопол идишлар ва инсон қолдиқлари мавжуд.

Топилган ашёлар илк бор Атырау миллий тарих музейида ўтказилган кўргазмада намойиш этилди. Ташриф буюрувчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилган энг диққатга сазовор буюмлардан бири тахминан 370 грамм оғирликдаги олтин билагузук бўлди. Билагузук ҳар икки томонида тоғ қоплонлари тасвири билан безатилган.

Қозоқ археологи Марат Касеновнинг таъкидлашича, тарихчилар бир пайтлар Атырау ҳудудини Сарматия империясининг бир қисми деб ҳисоблаган - бу назария энди ушбу қазишмалар орқали ўз тасдиғини топган. "Сарматия даврига оид топилмаларнинг умумий сони 1000 га яқин бўлиб, улардан 100 таси олтин тақинчоқлардир. Заргарлик буюмларида кўпинча бир вақтлар бу ҳудудда яшаган қоплонлар, ёввойи чўчқалар ва йўлбарслар каби йиртқич ҳайвонларнинг тасвирлари акс эттирилган. Сўнгги қазишмаларимизда биз мамлакатимизда илгари ҳеч қачон топилмаган иккита яхши сақланган ёғоч идиш (ёки коса)ни топдик," дея қўшимча қилди Касенов.

Киритилди: 20:29 01.02.2025. Ўқилди: 1755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!