Манғистау вилоятининг Қизилсой қишлоғида номаълум шахслар православ қабристонининг бир қисмини вайрон қилди. Улар бир нечта хочларни синдиришди ва бошқаларни тўп қилиб қўйишди. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда, «вандализм» моддаси бўйича иш қўзғатилган.
Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси айбдорлар топилиб, жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.
Россия элчихонаси, шунингдек, бундай ҳодиса кўп конфессияли Қозоғистонга хос эмаслигини ва қозоқ халқининг қадриятларига зид эканлигини таъкидлади.