Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда коррупционер амалдорлар реестри пайдо бўлади

Қозоғистонда коррупционер амалдорлар реестри пайдо бўлади

Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати коррупционер мансабдор шахсларнинг давлат реестрини жорий этиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Власт.кз хабар берди.

“Рейестрга коррупцияда айбдор деб топилган шахс ҳақидаги барча маълумотлар киритилади. Бу иш берувчиларга потенциал номзодни ҳалоллик бўйича текшириш имконини беради”, — дейди антикоррупция хизмати.

Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, парламентда пора бериш ваъдаси ва таклифини жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Пора таклифи деганда оғзаки ёки ёзма, шу жумладан электрон шаклда, пора таклифи ҳақидаги аниқ ва тушунарли билдиришнома тушунилади. Пора ваъдаси эса пора бериш вақти, жойи, усули тўғрисида хабардор қилишни ўзи ичига олади”, — деб тушунтирди коррупцияга қарши хизмат.
Киритилди: 11:39 18.09.2023. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!