Республика Ички ишлар вазирлиги чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мамлакатга киришга пуллик электрон рухсатномаларни жорий этишни кўзда тутувчи лойиҳани ишлаб чиқди. Йиғим миқдори ва янги қоидалар дахл қиладиган фуқаролар тоифалари ҳозирча маълум қилинмади.
Қозоғистон расмийларининг фикрича, ушбу тизим миграция оқимларини янада самарали ҳисобга олиш имконини беради. Олинган маблағлар эса рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга йўналтирилади.
Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 17 августгача давом этади, уни амалиётга жорий этиш эса 2026 йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.
Мазкур ташаббус ҳукуматнинг миграция назоратини кучайтириш сиёсати фонида юзага келди.