Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 киши давлат мукофотларига сазовор бўлди

Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 киши давлат мукофотларига сазовор бўлди

Қозоғистонда ҳалокатга учраган Озарбайжон авиакомпаниясининг AZAL самолёти йўловчиларини қутқаришдаги иштироки учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қозоғистонлик ходимлари, шифокорлар, полиция ходимлари, Манғистау ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Актау халқаро аэропорти ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Манғистау вилояти маъмурияти маълум қилди.

Жумладан, вилоят раҳбари Нурдаулет Килибай Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев фармонига мувофиқ 19 кишидан иборат гуруҳга давлат мукофотлари – орден ва медалларни топширди, яна 51 кишига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган AZAL йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари тирик қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт жисмоний ва техник ташқи аралашув натижасида қулаган.

Киритилди: 20:07 05.01.2025. Ўқилди: 466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!