Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистонда 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради.

Қозоғистоннинг ваколатли идоралари маълумотига кўра, 30 ноябрь куни соат 21:00 да Россия Федерацияси – Ақтўбе – Қизилўрда – Олмаота республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида Москва – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган VanHool русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Ҳодиса вақтида автобусда 54 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди. Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган.

Киритилди: 23:35 01.12.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!