Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда 200 га яқин от очликдан нобуд бўлди. Фермерлар фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда

Қозоғистонда 200 га яқин от очликдан нобуд бўлди. Фермерлар фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида фермерлар отларнинг оммавий нобуд бўлгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилишни сўрамоқда. Ҳайвонлар тўғридан тўғри яйловларда очликдан ўлмоқда. Бу ҳақда KTK хабар берди.

“Сиздан ёрдам сўраймиз. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, бу ерга техника жўнатиш мумкин эмасми? Пул сўрамаяпмиз. Бу йил қиш жуда қаттиқ келди. Чорва нафақат менда, балки қўшни қишлоқларда ҳам нобуд бўлмоқда”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Кайрат Бегалин.

Фермерларнинг айтишича, отлар ёздан буён ҳолдан тойишни бошлаган. Иссиқлик туфайли яйловлардаги майсалар ёниб кетган. Аномал қиш эса озиқ-овқат танқислиги муаммосини оғирлаштирган. Ҳайвонларнинг қор остидан ўт олишга ҳоли йўқ. Улар даштда нобуд бўлмоқда.

Чўпонлар подани қишлоқларга қайтара олмайди: йўллар қор билан қопланган. Ветеринария шифокорларининг маълумотларига кўра, вилоятда аллақачон 200 га яқин от очликдан нобуд бўлган. Мутахассислар ўлимга очлик сабаб бўлганига шубҳа қилмайди.

“Ўлим тўйиб овқатланмасликдан келиб чиқади. Биз ҳақиқатан ҳам ўлик ҳайвонларни ёриб кўрдик, ошқозонида, афсуски, ҳеч нарса йўқ эди”, — дейди Оқмўла вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Талгат Жунусов.
Киритилди: 10:29 29.02.2024. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!