Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларни аниқлаштириш бўйича 100 та учрашув ўтказди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларни аниқлаштириш бўйича 100 та учрашув ўтказди

Тез орада бу масала ниҳоят ёпилади, деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги.

“14—19 ноябрь кунлари Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари делегацияларининг 100-йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ҳамда чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳасини имзолашга тайёрланди”, — деди Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров.

Демаркацияланган чегара чизиғининг узунлиги 2356,666 км.

Томонлар 1301 та чегара белгиларини ўрнатдилар.

Битим кучга киргандан сўнг томонлар ҳар 10 йилда бир марта давлат чегараси чизиғи белгиланишини биргаликда текширишдан ўтказади.

Киритилди: 16:18 21.11.2022. Ўқилди: 1511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!