Қозоғистон ва Озарбойжон Каспий денгизи тубидан интернет маълумотларини узатиш учун мўлжалланган оптик толали кабель ўтказди. У октябрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Озарбойжоннинг Сумғайит шаҳри билан Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрини боғловчи кабелнинг узунлиги 390 километрни ташкил этади.
Кабель икки давлатнинг рақамли тармоқларини бирлаштириб, Осиё ва Европа ўртасида маълумот алмашишни тезлаштиришга хизмат қилади. У орқали бир сонияда 400 терабитгача маълумот узатиш мумкин бўлади.