9 ноябрдан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги учта чегара ўтказиш пунктида электрон навбатни банд қилиш учун 86 500 тенге — тахминан 2 млн 261 минг сўм кафолат пули киритилади.
Агар ҳайдовчи белгиланган вақтда чегарага етиб келса, маблағ тўлиқ қайтарилади.
Мазкур тартиб чегара пунктларида сунъий навбатлар пайдо бўлишининг олдини олишга қаратилган.