Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон Тожикистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига номзодини қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон Тожикистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига номзодини қўллаб-қувватлайди

Қозоғистон Тожикистоннинг 2028–2029 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашига нодоимий аъзо бўлиш номзодини қўллаб-қувватлайди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон билан Остонада ўтказилган музокаралар якунида маълум қилди.

"Қозоғистон Тожикистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига нодоимий аъзоликка номзодини ижобий қабул қилди ва албатта уни қўллаб-қувватлайди", — деди Тўқаев.

Қозоғистон президенти Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиши минтақа халқларининг умумий манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда томонлар минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Киритилди: Бугун 19:11. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар