Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби: "Қозоғистонда деярли барча клублар келишилган ўйинлар билан шуғулланади"

Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби: "Қозоғистонда деярли барча клублар келишилган ўйинлар билан шуғулланади"

Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби ва таниқли шарҳловчи Ермуҳамед Маулен мамлакатдаги аксарият футбол клублари келишилган ўйинларда иштирок этишини айтди.

"Бош мураббий, спорт директори ёки клуб президенти ёмон ҳакамликдан шикоят қилиши кулгили. Кейинги турда эса ўзлари ҳакамлар билан алоқага чиқиб, келишилган ўйинларда иштирок этишади.

Қозоғистонда деярли барча клублар бу билан шуғулланади. Фақат иккита истисно бор - бу ҳали бирор марта келишилган ўйинда майдонга тушмаган, лекин менимча, сентябрь ойида бошлайдиган "Тобол" ва умуман бундай ўйинларда иштирок этмаётган "Қайрат."

Биринчи лига ҳақида эса гапиргим ҳам келмайди - у ерда ҳар иккинчи ўйин келишилган. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишади, танаффусдан сўнг 2:5 ҳисобида ютқазишади. Бундай бўлиши мумкинми ўзи?" - деди Маулен FonTeam подкастида.

Киритилди: 15:41 24.06.2025. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!