Қозоғистонда учинчи давлатлар ва Евросиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) буғдой импортига жорий қилинган тақиқ Россия ғалласининг Хитой ва Ўзбекистонга реэкспортини 2024 йил охиригача чеклашга олиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.
“Ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида, аввалроқ, Қозоғистон учинчи давлатлар ва ЕОИИдан буғдой импортини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бу эса Россия ғалласининг Ўзбекистон ва Хитойга реэкспортини чеклади”, деди Бектенов.
Бош вазир, шунингдек, 2024 йилда Қозоғистон орқали ЕОИИ давлатларининг транзит юклари учун ягона тариф даражаси оширилганини маълум қилди.
“Масалан, Россия ғалласининг Қозоғистон орқали Қирғизистонга экспорти учун тариф икки баравар оширилди”, деди Бош вазир.