Қозоғистон пойтахти Нур-Султондан Қўстанай шаҳрига кўчирилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот нотўғри. Бу ҳақда нотўғри маълумотларга қарши курашиш мақсадида яратилган stopfake.kz портали маълум қилди.
"Ижтимоий тармоқларда Қосим-Жўмарт Тўқаев пойтахт Қўстанайга кўчирилишини айтгани тўғрисида маълумот тарқатилмоқда. Бу нотўғри", - дейилади хабарда.
1997 йилда мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтни Олмаотадан Оқмола шаҳрига кўчирганди.
1998 йилда шаҳар номи Остона деб ўзгартирилган. 2019 йил 23 мартда Тўқаев Остона шаҳри номини Назарбоев шарафига Нур-Султон деб ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолаган.