Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон Эрондан 109 нафар фуқаросини эвакуация қилди

Қозоғистон Эрондан 109 нафар фуқаросини эвакуация қилди

Қозоғистон ҳукумати Эрондаги кескин вазият ортидан мамлакат фуқароларини эвакуация қилиш чораларини кўрди. Жами 109 нафар қозоғистонлик, шу жумладан 20 нафар Озарбайжон, 89 нафар Туркманистон орқали транзит йўли билан ватанига қайтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

💬 «Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли давлат идоралари ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари туфайли фуқароларимиз хавфсиз эвакуация қилинди», — дейилади расмий баёнотда.

Эвакуация жараёнида фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган ва уларнинг Қозоғистонга қайтиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани маълум қилинди.

Киритилди: 18:10 18.06.2025. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!