Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон банклари Ўзбекистонда филиаллар очиши мумкин

Қозоғистон банклари Ўзбекистонда филиаллар очиши мумкин

Ўзбекистон Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки 10 июль куни Олма отада банк назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади, дея хабар бердиМБ матбуот хизмати.

Тарихда илк бор имзоланган ҳужжат томонларнинг ўзаро банк бозорига кириши учун ҳуқуқий асос бериб, икки томонлама банк ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Қозоғистон Миллий банки сайтида қайд этилишича, мазкур битим Ўзбекистон ҳудудида трансчегаравий муассасаларни яратиш ёки уларга эгалик қилиш имкониятини тақдим этади.

Бунинг учун бир қатор талабларга жавоб бериш лозим. Жумладан банк филиали учун энг камида 100 млн евро эквивалентидаги тенге, трансчегаравий муассаса учун эса 100 млрд сўм миқдорида низом жамғармаси, шунингдек, Standard & Poor’s агентлигининг «B"дан паст бўлмаган ёхуд Fitch Ratings ёки Мооdy’s агентликларининг худди шу даражадаги узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиш талаб қилинади.

Manba: gazeta.uz

Киритилди: 10:45 11.07.2018. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!