Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ва Блинкен ўртасида C5+1 форматида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар минтақавий кун тартибидаги масалаларни, минтақа давлатлари ва АҚШ билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ Бош котиби, Нидерландия, Парагвай, Доминикан Республикаси, Албания ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Ҳукуматлараро битимлар имзоланди.