Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қовун ва тарвуз истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этгани ростми?

Қовун ва тарвуз истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этгани ростми?

Тарвуз-қовундан заҳарланиш оқибатида аҳоли вафот этиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Куни кеча ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.

⚡️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси республикамизда бу каби ҳолатлар қайд этилмаганлигини ва хабар асоссизлигини маълум қилади.

Полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиш ҳолатлари учраб туриши мумкин ва унга бир неча омиллар сабаб бўлади:

✔️ одам организмининг ўзига хос хусусиятларига;
✔️бир пайтда истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотларнинг аралаштириб истеъмол қилиниши;
✔️полиз маҳсулотининг эскириб қолганлиги (кесилгандан кейин узоқ вақт туриб қолганлиги);
✔️улар таркибида нитрат ва нитритларнинг меъёрдан ортиқлиги ва бошқалар.

🔴Санэпидқўмита огоҳлантиради!

Аҳоли полиз маҳсулотларини харид қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:
-фақат рухсат этилган (савдо расталари, бозор ҳудуди, савдо мажмуалари) жойлардан полиз маҳсулотларини харид қилинг;
-полиз маҳсулотларни харид қилиш жараёнида лаборатория текширувларидан ўтганлигига эътибор қаратинг;
- катта (магистрал) йўл ёқалари, аҳоли яшаш мавзеларида сотилаётган полиз маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтмаган бўлиши мумкинлиги унутманг!

Киритилди: 15:40 02.06.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!