Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Қошиқ билан таом ейиш суннатга хилофми?”

“Қошиқ билан таом ейиш суннатга хилофми?”

"Бирон кимса: "Стол устида ёки қошиқ билан таом ейиш суннатга хилофдир",  деб айтса…
Бундайин инсонларнинг дин ҳақидаги тушунчалари ўта ғарибдир. 

Ислом асослари муқобилида бунақа майда нарсаларни кўтариб юриш, ақлан комил эмаслик белгисидир".

Шайх Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ.

 

Шайх Ғазолий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавлини ўқиб, дарров қизишиб кетмайлик. Агар чуқур мулоҳаза қилиб кўрсак, шайхнинг сўзлари нақадар ҳақиқат эканига амин бўламиз.

Бу ерда бирон бир суннат амал камситилаётгани йўқ. Аммо, замон билан ҳамнафаслик, тараққиётда илғорликка ҳаракатда бўлиш ва бошқаларга тобеълик - қарамликдан қутилиш ва ҳоказо бизлар мубтало бўлган қусурларимизни ислоҳи ҳақида мулоҳаза қилинаябди.

Ислом – муқаддас ва ҳамма замонлар учун ҳукми жорий бўлган диндир.
Жуда катта муаммолар ечими биз умматга боғлиқ бўлиб тургани ҳолда, майда масалаларда ўзаро тортишиб, иттифоқимизни йўқотиб, янада ортда қолиб кетаётганимизни ҳис қилиб кўрайлик.

Агар "Исломда катта кичик масала бўлмайди", дейилса, гуноҳларнинг катта кичиги, амалларнинг савобида тафовут борлигига эътибор қилиб кўрайлик.

Бир маҳаллар дунё тамаддунига ўзларининг энг илғор кашфиётлари билан тамал тошлари қўйган уммат, бугунги кунда таом-у либос қандайлиги, қанақа рангли бўлиши ҳақида тортишиб, тараққиётдан ортда қолишмоқда.

Маркабнинг эмблемаси ҳоч экани, уни миниб юриш жоизми ёки йўқми экани ҳақида тортишиш ўрнига, ўша уловни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида мулоҳаза қилиш лозим.

Уламоларимизнинг "Фитнадан қочишлик – пайғамбарлар суннатларидандир", деб айтган қавлига эътибор қилайлик.

Бирон суннат амал боис ўзаро тортишиб, бошқа миллатлар истеҳзосига ва таҳқирига дучор бўлиш ўрнига, илм-у маърифат, замон билан ҳамнафаслик, тараққиётга ҳисса қўшиш фикрида ва амалида бўлайлик.

Зотан, ҳозирги кунда мана шунга муҳтожмиз!

Киритилди: 11:35 18.01.2020. Ўқилди: 2855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!