Туркиядаги клиникага соч кўчириб ўтказиш учун келган британияликни шифокорлар қутқара олмади. Воқеа Истанбулдаги клиникалардан бирида юз берган.
Маҳаллий ҳокимият органлари ҳодиса юзасидан текширув бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жарроҳ, анестезиолог ва муолажаларда иштирок этган бошқа ходимларни сўроқ қилишди.
Туркия соч кўчириб ўтказишни хоҳловчилар орасида энг оммабоп давлатга айланган, бу соҳада жаҳон бозорининг деярли 60 фоизини эгаллаган. Ҳар йили бу учун мамлакатга миллиондан ортиқ одам келади.