Элликқалъа туманидаги Ақчакўл сув ҳавзасида фожиали воқеа содир бўлганлиги ҳақида фуқаролардан маълумот келиб тушди. Унга кўра, бир оиладан уч нафар фуқаро чўкиб кетган.
Маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув ишлари натижасида икки нафар фуқаронинг жасади топилган. Ҳозирда учинчи шахсни излаш ишлари давом этмоқда.
Айтилишича, чўкиб кетган фуқаролар Беруний туманида истиқомат қилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.