Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонлик ота фарзандлари учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди

Қорақалпоғистонлик ота фарзандлари учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг 30.12.2022-йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи У.Юлдашеванинг фойдасига тарбиясидаги икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор И.Матсапаевнинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни қарздор И.Матсапаев ўзининг номидаги Амударё тумани, “Олмазор” МФЙ, Бирламчи кўчасида жойлашган 5 хонали уйни собиқ турмуш уртоғига 2024 йил 4 декабр куни хадя этган.

Шундан сўнг, ундирувчи У.Юлдашева Бюронинг Амударё туман бўлимига келиб, юқорида кўрсатилган суд ҳужжатига асосан ундирилиши белгиланган алимент пулларидан воз кечишини билдириб ариза берган ва ижро ҳаракатлари тугатилган.

Киритилди: 17:02 14.12.2024. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!