Тўқимачилик ва чарм саноатига 150 млн, электротехникага 200 млн, қурилиш материалларига 100 млн, автокомпонентларга 120 млн ҳамда фармацевтика соҳасига 50 млн долларлик лойиҳалар йўналтирилади.
Тўрткўл ва Тахтақўпирда Италиянинг “Bonifika Ferrarizi” компанияси билан 50 млн долларлик лойиҳа бошланиб, етиштирилган маҳсулотлар Европага экспорт қилинади.
Оилавий тадбиркорлик кредитлари ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилади ва келаси йили ушбу йўналишга 100 млн доллар ажратилиб, 50 минг аҳоли бандлиги таъминланади.
▪️Туманларда иқтисодий ўсиш ва бандликни оширувчи янги лойиҳалар учун қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.