Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди (ВИДЕО)

Қорақалпоғистондаги ёқилғи қуйиш шахобчасида ёнғин содир бўлди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 2 июнь куни тахминан соат 11:37да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, Беруний кўчасида жойлашган “Икром Азиз” МЧЖга қарашли универсал (пропан-метан-солярка) ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ёнғин содир бўлган.

 

ФВВ тақдим этган бирламчи маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ер устида жойлашган 25 тонналик 2 та сиғим ва 2 та “ЗИЛ-130” ёқилғи ташиш автомашиналари ёнган. Бундан ташқари, ушбу сиғимлар ёнида 10 тонналик 3 та бўш, таҳминан 30-50 тонналик 2 та сиғим жойлашган.

Мазкур ҳолат юзасиданг воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб борган.  

Ҳозирча келиб чиққан ёнғиннинг сабаби ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик деб тахмин қилинмоқда.

Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Киритилди: 13:34 02.06.2020. Ўқилди: 3030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!