Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда қайнота тез ёрдам ходимларини калтаклади

Қорақалпоғистонда қайнота тез ёрдам ходимларини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ходимлари калтаклангани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Амударё тумани Тез тиббий ёрдам бошқармасига соат 19:40 "Қиличбой" МФЙда яшовчи 1997 йилда туғилган K.Р. исмли фуқаро бўйича чақирув келиб тушган. Чақирувга асосан шифокор C.П., фельдшер Б.Ж. ва ҳайдовчи M.Ҳ. 8 дақиқа 30 сонияда, яъни соат 19:48 да манзилга етиб борган.

Ходимлар беморни текширувдан ўтказиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатган. Шу вақтда бемор қайнотасига хонадан чиқиб туришни илтимос қилганида, унинг қайнотаси маст ҳолатда бўлиб, хонадан агрессив ҳолатда чиқиб кетган.

Ходимлар беморга керакли ёрдамни кўрсатиб ташқарига чиқаётган пайтда беморнинг қайнотаси шифокор ва фельдшерга ҳужум қилиб, уларнинг юзи ва бўйнига енгил тан жароҳати етказган. Шунингдек, уларни таҳқирлаб, ҳақоратли сўзларни айтган.

Мазкур ҳолатни содир этган қайнота ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган.

“Тан жароҳати олган ТТЁ ходимлари Амударё туман тиббиёт бирлашмасининг травматология пунктида шифокор кўригидан ўтказилган”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 17:22 07.01.2025. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!