Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда охирги марта отаси билан гаплашган аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Қорақалпоғистонда охирги марта отаси билан гаплашган аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

2019 йилнинг 11 август (Қурбон Ҳайит куни) Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли туманида мудҳиш қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Шуҳрат Саидаҳмедов.

"Human.uz"нинг ёзишича, Хўжайли тумани, Мустақиллик ОФЙ, Й.Охунбобоев овулида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.Қурбонбоева турмуш ўртоғи А.Қурбонов томонидан 19 марта пичоқланган. Бу ҳақида М.Қурбонбоеванинг оила аъзолари маълум қилган.

Уларнинг айтишича, М.Қурбонбоева билан 11 август куни соат 22:04 да охирги марта отаси телефон орқали гаплашган. Воқеа М.Қурбонбоеванинг келин бўлиб тушган уйида соат чамаси 22:00 — 24:00 оралиғида юз берган.

М.Қурбонбоеванинг яқинларининг сўзларига кўра, у Хўжайли туманидаги касалхонага соат 24:00 атрофида олиб келинган вақтда ҳам ҳали тирик бўлган. М.Қурбонбоева танасининг 19 жойига ўткир тиғли пичоқ билан зарба берилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан М.Қурбонбоева ҳаётдан кўз юмган.

Блогер Шуҳрат Саидаҳмедов ҳодиса юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси билан телефон орқали боғланган. Аммо суриштируви Якшанба куни бўлгани боис улардан расмий маълумот ола олмаган.

Марҳуманинг ота-онасига кўра, ҳозирда тергов жараёни бошланган.

«Маълумот учун, А.Қурбонов ва М.Қурбонбоеванинг икки нафар, 4 яшар ва 1 ёш-у 4 ойлик қизлари бор экан. Улар ҳозирда М.Қурбонбоеванинг қизлик уйида. Онасига нима бўлганини билмайди», — дейилади хабарда

Воқеа юзасидан ҳозирча Хўжайли тумани ИИБ ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан расмий малумот берилмаган.

 

Киритилди: 12:07 19.08.2019. Ўқилди: 4263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!