Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.
Владимир Жоллибеков 28 октябрь куни Қорақалпоғистон инвестиция ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган.
Жоллибеков, шунингдек, Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, ушбу вазирлик раҳбари ҳамда БААдаги Ўзбекистон элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.