Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари олиб кетганидан кейин вафот этган эркакнинг танасида жароҳат излари топилди. Жиноят иши қўзғатилди

Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари олиб кетганидан кейин вафот этган эркакнинг танасида жароҳат излари топилди. Жиноят иши қўзғатилди

Аввал ижтимоий тармоқларда «Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Б.Даулетмуратовнинг ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилиб, калтаклангани ва унинг натижасида вафот этганлиги» бўйича тарқалган хабар юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Аниқланишича, 23.05.2021 йили Тахиатош туманида яшовчи фуқаро Б.Даулетмуратовнинг кўчада маст ҳолатда ётганлиги юзасидан хабар берган шахсларнинг чақирувга биноан воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари уни Тахиатош туман ИИБ олиб кетади. Бу ерда унинг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасида эса Б.Даулетмуратовга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилиб, шу куни қариндошлари орқали уйига рухсат бериб юборилган.

Б.Даулетмуратов уйида аҳволи ёмонлашганлиги сабабли 29.05.2021 йилда яна Тахиатош туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва даволаш муолажаларидан кейин 05.07.2021 йилда уйида вафот этган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, Б.Даулетмуратовнинг ўлими ўпка пневманияси натижасида келиб чиққанлиги, лекин унинг баданида ўлимидан олдин етказилган тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳалат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда унинг танасидаги жароҳати қачон ва ким томонидан етказилганлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:52 05.08.2021. Ўқилди: 2856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!