Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ бўйича базавий меъёр муддати узайтирилди​​​​​​​

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ бўйича базавий меъёр муддати узайтирилди​​​​​​​

«Ўзгидромет» хабарига кўра, март ойининг дастлабки 15 кунида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилмоқда.

Шу сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президент топшириғига асосан Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қабул қилди.

Унга кўра, ушбу икки ҳудуд учун иситиш мавсумида белгиланган 500 куб метрли базавий меъёр амал қилиш муддати 2026 йилнинг 15 мартигача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, республиканинг бошқа ҳудудларида 1 мартдан бошлаб базавий меъёр одатдаги 100 куб метр этиб белгиланган. Қорақалпоғистон ва Хоразмда эса ҳарорат кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда, фуқаролар яна ярим ой давомида имтиёзли тарифдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!