Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди

Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди

Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков Фёдор Емельяненко ва Ислам Махачевга рамзий ишончномаларни топширди ва расман россиялик аралаш яккакураш усталарига жаҳон самбосининг элчилари мақомини берди.

Маросим кеча Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани доирасида бўлиб ўтди. Матбуот анжумани бугун пойтахтимизда старт олган самбо бўйича юбилей эллигинчи жаҳон чемпионатининг бошланиши муносабати билан ташкил этилди.

Самбо элчиларига халқаро аренада ушбу спорт турини тақдим этиш ва оммалаштириш, унинг ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, самбо қадриятлари ва анъаналарини дунё бўйлаб тарғиб қилиш вазифалари расман юклатилди.

Емельяненко ва Махачев чемпионатга ташриф буюрадиган 27 нафар жаҳон самбоси афсоналари қаторидан ўрин олди. Улар орасида спорт тарихига ўз номларини ёздирган кўп карра жаҳон чемпионлари ҳам бор.

Ҳозирда 35 ёшли Ислам Махачев UFC ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини сақлаб турибди ва ташкилотнинг вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчиси ҳисобланади. 50 ёшли Фёдор Емельяненко эса 2023 йил февраль ойида ММАдаги фаолиятини расман якунлаган эди.

Киритилди: 23:56 07.11.2026. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар