Бугун 8 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Албания пойтахтида оммавий норозилик намойишлари тўқнашувларга айланди

Албания пойтахтида оммавий норозилик намойишлари тўқнашувларга айланди

Албания пойтахти Тиранада норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувларга айланди. Намойишчилар бош вазир Эди Рама қароргоҳи яқинида ҳуқуқ-тартибот ходимларига тошлар, пиротехника воситалари ва «Молотов коктейли» улоқтирди.

ATA агентлигининг хабар беришича, дастлаб тўқнашувлар Таълим вазирлиги биноси олдида бошланган. Кейин намойишчилар ҳукумат қароргоҳи томон ҳаракатланган. Полиция уларни тарқатиш учун вақти-вақти билан сув пуркагичлар ва қалампирли спрейлардан фойдаланган.

Намойиш иштирокчилари чиқинди контейнерлари ва декоратив тош блокларни йўлга суриб, транспорт ҳаракатини тўсишга уринган. Айримлар эса тротуар тошларини кўчириб, қатнов қисмига жойлаштирган.

Бош вазир қароргоҳи атрофига катта миқдорда полиция кучлари жалб этилган. Ҳудудда вазият кескинлигича қолмоқда.

Киритилди: Бугун 04:40. Ўқилди: 28 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар