«Арсенал» ярим ҳимоячиси Микель Мерино қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Испаниялик футболчининг асосий мақсади «Барселона»га ўтиш ҳисобланади.
El Nacional нашрининг хабар беришича, 30 ёшли Мерино «Арсенал»даги ўйин амалиётидан қониқмаяпти. У жамоанинг доимий асосий таркиб футболчисига айлана олмагани сабабли янги клуб изламоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Мерино «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик учун фойдали футболчи бўлиши мумкин. У ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳаракат қилиш, ҳаводаги курашларда устунликка эришиш ҳамда жарима майдонига чуқурликдан ёриб кириш қобилиятига эга. Шунингдек, ҳимоявий ҳаракатларда ҳам фаол иштирок этади.
Ҳозирча «Барселона» футболчини қўлга киритиш бўйича расмий қадам ташламаган. Бироқ Меринонинг Каталония клубига ўтиш истаги ушбу трансфер эҳтимолини оширмоқда.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.