Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистон Республикасида пахта хом ашёсини етиштиришни имтиёзли кредитлаш имкониятлари кенгайтирилди

Қорақалпоғистон Республикасида пахта хом ашёсини етиштиришни имтиёзли кредитлаш имкониятлари кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 9 февралдаги қарори билан саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш бўйича қатор тадбирлар белгиланган.

Шу билан бирга, 2024 йилда пахта хом ашёси етиштириш учун имтиёзли кредитларни тупроқнинг бир бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорлигини (сентнер/гектар) 1,25 коеффициентга оширган ҳолда ажратилиши кўрсатиб ўтилган. Бунда “Агроплатформа” ахборот тизими маҳсулот етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги шартномавий муносабатларни тартибга солиш учун фойдаланилмоқда.

Киритилди: 15:04 20.06.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!