Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қоҳира Ғазони қайта тиклаш учун қанча маблағ керак бўлишини маълум қилди

Қоҳира Ғазони қайта тиклаш учун қанча маблағ керак бўлишини маълум қилди

Мисрда тайёрланган режага кўра, Фаластиннинг Ғазо секторини қайта тиклаш 38 миллиард долларга тушади.

Бу ҳақда Al Hadath телеканали сешанба куни Қоҳирада бўлиб ўтадиган саммитда Араб давлатлари лигасига аъзо давлатлар раҳбарлари муҳокама қилиши кутилаётган ҳужжатга таяниб хабар берди.

“Фаластиннинг Ғазо секторини тиклаш режаси 38 миллиард доллар ажратишни назарда тутади, бунинг катта қисми уй-жойларни реконструкция қилишга йўналтирилади”, дея ҳужжатга асосланиб хабар беради телеканал. Лойиҳага кўра, тиклаш жараёни икки босқичда амалга оширилади: “биринчи босқич икки йил, иккинчиси икки ярим йил давом этади”. Режада Фаластин анклавининг “бир нечта шаҳарларида реконструкция вақтида вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш” назарда тутилган.

Секторнинг келажакдаги бошқаруви ҳақида гап кетса, Миср олти ой ичида вазифани ўз зиммасига оладиган “технократларнинг мустақил қўмитаси”ни тузишни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, Миср ва Иордания “Фаластин полициясини Ғазо секторига ўз кучларини жойлаштиришга тайёргарлик кўриш учун уларни ўқитиши” кутилмоқда.

Киритилди: 17:30 04.03.2025. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!