Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 340,8 млн сўмлик зарар етказганлиги аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Янги Наманган туманида жойлашган “В.С.Қ.” МЧЖга қарашли қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси яширин йўл билан тармоққа уланиши орқали табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур МЧЖ томонидан давлат манфаатларига жами 340 млн 800 минг сўмлик (227 минг 200 метр куб) зарар етказилган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 16:32 12.02.2024. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!