Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қодировнинг 18 ёшли ўғли Чеченистон спорт вазири бўлди

Қодировнинг 18 ёшли ўғли Чеченистон спорт вазири бўлди

Чеченистон раҳбарининг тўнғич ўғли 18 ёшли Ахмат Қодиров республика жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Ахмат Қодиров 2023 йил ноябрида 18 ёшга тўлди. Ўшандан бери у Чеченистон ҳукуматидаги учинчи лавозимини алмаштирмоқда.

2024 йилнинг февралидан республика ёшлар ишлари вазири лавозимида ишлаб келган, бундан бир неча ой олдин эса республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ахмат Қодиров Чеченистонда ёшларга оид давлат сиёсатига раҳбарликни 16 ёшида, Россия болалар ва ёшлар ҳаракатининг вилоят раиси этиб тайинланганида бошлаган.

Сешанба куни эрталаб Чеченистон ҳукумати раҳбари Муслим Хучиев истеъфога чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 23:12 21.05.2024. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!